Элбек Султонов Паралимпиада чемпиони бўлди
Спорт
−
31 Август
8216Францияда мезбонлиги остида ўтказилаётган 2024 йилги Париж ёзги Паралимпиада ўйинларининг ядро улоқтириш бўйича Ф12 классида кечган баҳсларда ўзбекистонлик Элбек Султонов 16.45 метр қайд этишга эришди. Бу билан Султонов Паралимпиаданинг олтин медалини қўлга киритди ва чемпионга айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси жамғарган медаллар сони 7 тага етди: 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ енгил атлетика баҳсларида эркаклар ўртасида Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида олтин ва бронза медалларни икки нафар ўзбекистонлик спортчи – Қудратуллахон Маъруфхўжаев ҳамда Толиббой Йўлдошев қўлга киритганди.