“Эль-Класико”ни ким бошқариб бориши маълум бўлди

Спорт

image

15 январь куни Саудия Арабистонида Испания суперкубоги финал баҳси бўлиб ўтади. Финал ўйинида азалий рақиблар Мадриднинг “Реал” ва Каталониянинг “Барселона” жамоалари тўқнаш келади. 

Учрашувни испаниялик 36 ёшли Рикардо Де Бургос Бенгоэчеа бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. VAR'да эса Хосе Луис Гонсалес Гонсалес бошқарувидаги мутахассислар ишлайди.

Иккала клуб ҳам финал олди ўйинларда Валенсия шаҳри жамоаларини пеналтилар сериясида мағлуб этди.

Маълумот учун, сўнгги “Эль-Класико” 2022 йилнинг 16 октябрь кунида ўтказилганди. Баҳсда “қироллик клуби” “кўк-анорранглилар”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Эль-Класико

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг