Эксперт ОТМларда анъанавий таълим бошланишига тўхталди

Бу қизиқ

image

Айни кунларда мамлакатдаги олий таълим муассасаларида анъанавий ўқишни бошлаш масаласи кун тартибида турибди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги анъанавий ва масофавий таълим бўйича сўровнома натижаларини бундан икки кун аввал эълон қилиши, бунга асосан Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси таълим даргоҳлари қачон анъанавий шаклда иш бошлашини эълон қилиши керак эди. QALAMPIR.UZ’га маълум бўлишича, айни вақтда сўровнома натижалари умумлаштирилиб, Ҳукуматга киритилган. 

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева бугун, 23 октябрь куни АОКАда ўтган брифингда ОТМларда анъанавий таълимни тиклашдаги муҳим жиҳатларга тўхталди. 

“Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларида дарсларни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинган. Ҳар бир муассаса пандемия шароитида ўқув хоналарида ва ётоқхоналарда санитар-эпидемиологик ҳолатини ўрганиб, камчиликларни аниқлаб, бартараф этилгандан сўнг дарсларга иштирок этишга рухсат берилади”, дейди Наргиза Нуруллаева.  

Унинг қайд этишича, барча олий таълим муассасаларидаги чора-тадбирлар коронавируснинг олдини олишга қаратилган. Аммо бу вазиятда институтлардаги профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Ўзида касалликнинг илк белгиларини сезганлар ўз-ўзини яккалаши ва шифокорларга мурожаат қилиши зарур. 

Экспертга кўра, жамоат транспортларида эса йўловчи ташишда кўрсатилган эпидемиологик қодиларга амал қилиниши шарт.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда олий таълим муассасалари фаолиятини анъанавий равишда бошлаши бўйича икки хил тахминий сана мавжуд бўлиб, ижтимоий тармоқларда 2 ноябрь ёки 16 ноябрдан ОТМлар анъанавий таълим шаклига ўтказилиши муҳокама қилинмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Наргиза Нуруллаева

Баҳолаганлар

1038

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг