Эдинсон Кавани қачон сафга қайтади?
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
2637“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани жорий мавсумдаги жароҳати сабаб бир нечта ўйинда иштирок эта олмаслигини маълум қилди.
“Муаммо қуйидагича: мавсум бошланишидан олдин мен соғлигимда бироз ноқулайлик ҳис қилдим. Шу сабабли, бир неча ҳафтани ўтказиб юборишга мажбур бўлдим ва шундан кейингина майдонга тушишни бошладим. Оғриқ ўтиб кетишига умид қилгандим. “Тоттенхэм”га қарши ўйиндан сўнг, вазият яна аввалги ҳолига қайтди. Шу сабабли аҳволим ёмонлашмаслиги учун уни бутунлай даволашга қарор қилдим. “Манчестер Юнайтед” ва Уругвай терма жамоасига ёрдам бериш учун имкон қадар тезроқ тузалишга ҳаракат қиламан”, дейди Кавани.
Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида уругвайлик футболчи 5 та ўйин ўтказиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Эдинсон Кавани манкунианликлар сафини тарк этиб, эркин агент сифатида Каталониянинг “Барселона” клуби сафига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Молиявий инқирозлар даврида “кўк-анорранглилар” эркин агентга айланадиган футболчиларга алоҳида эътибор қаратмоқда. Уругвайлик футболчининг МЮ билан шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.