Эбола “уйғонмоқда”. ЖССТ касаллик билан қандай курашиш кераклигини айтди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Конга Демократик Республикаси (КДР) бўйича вакили Нгой Нсенганинг маълум қилишича, Африка мамлакатларида Эболанинг янги ўчоқлари пайдо бўлмоқда. Шу сабаб унга қарши эмлаш ишларини кенг кўламда олиб бориш керак.

"Эбола қайсидир бир жойда пайдо бўлади. Аммо биз вазиятни бартараф этишимиз ва касалликни кенг миқёсига тарқалишига йўл қўймаслигимиз керак" деди Нсенга.

Уннинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар вақти-вақти билан содир бўлади.

"Энг муҳим савол шундаки, касаллик КДРдан ташқарида кузатилса, биз қандай қилиб унинг тарқалишининг олдини олишимиз мумкин?”, дея қўшимча қилди у.

Нсенганинг таъкидлашича, эмлаш бу муаммони ҳал қилишнинг калити бўлади. Шунингдек, вакцина касалга чалинганлар билан мулоқотда бўлганларга берилади.

Конго Демократик Республикасида (КДР) Эбола тарқалишига қарши кураш ҳақида гапирганда, ЖССТ вакили мамлакатда ушбу касалликка қарши курашиш учун етарлича тиббий ходимлар мавжудлигини таъкидлади. Бироқ, унинг сўзларига кўра, касалликка қарши кураш харажатлари жуда катта. Хусусан, эпидемиялогик марказнинг мавжуд эмаслиги сабабли, бу қўшимча логистика муаммоларини келтириб чиқаради.

Аввалроқ, Конго Демократик Республикасида Эболанинг янги тўлқини қайд этилгани, беш киши, шу жумладан 15 ёшли қиз касалликдан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот ўрнида, энг ёмон Эбола эпидемияси 2014-2016 йилларда Либерия, Серра-Леоне ва Гвинеяда қайд этилган. Ушбу эпидемия даврида 28 000 дан ортиқ одам касалланган ва 11 000 дан ортиқ одамлар вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эбола

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг