Эбола сабаб Конгода авиақатновлар тўхтатилди

Олам

image

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси авиақатновларни тўхтатганига қарамай тарқалишда давом этмоқда. Бу ҳақда кеча, 24 май куни “Bloombergхабар берди.

Қайд этилишича, Буниа шаҳри Уганда чегараси яқинида жойлашган бўлиб, у ерда ҳам Эбола юқтириш ҳолатлари қайд этила бошлаган.

“Конго Демократик Республикаси шарқдаги Буниа шаҳри билан авиаалоқани тўхтатди, минтақа соғлиқни сақлаш вазирлари эса Эбола эпидемияси билан боғлиқ трансчегаравий хавфлар кучаяётгани ҳақида огоҳлантирди”, дейилади хабарда.

Конго Демократик Республикаси Транспорт вазирлиги шаҳарга тижорат, хусусий ва махсус рейсларни тақиқлаган. Фақат гуманитар ва тиббий ташувларга истисно тариқасида рухсат берилган.

Мақола муаллифлари чекловлар вирус тарқалишини тўхтата олмаганини таъкидлаган. Касалланиш ҳолатлари мамлакатнинг учта вилояти – Итури, Шимолий Киву ва Жанубий Кивуда қайд этилган. Бундан ташқари, мамлакат соғлиқни сақлаш тизими касалликни кузатишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Маълум қилинишича, Конго Демократик Республикасида аниқланган 1745 нафар алоқадор шахснинг атиги бешдан бири кузатувга олинган. Шунингдек, 867 та эҳтимолий касалланиш ҳолати ва 204 та тахминий ўлим қайд этилган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 19 май куни Уганда ва Конго Демократик Республикасидаги Эбола эпидемиясини халқаро аҳамиятга эга фавқулодда вазият деб эълон қилган эди. Ташкилот ушбу мамлакатлардаги оммавий касалланишларни икки ой ичида тўхтатишнинг имкони йўқлигини билдирган.

Конго Демократик Республикасида эса Эбола эпидемияси ҳафталар давомида эътиборсиз қолдирилган. Маҳаллий аҳолининг айрим қисми уни оқсоқоллар юборган лаънат деб ҳисоблаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конго Эбола вируси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг