“Ё қамоқ, ё фронт”. Россия сафида жанг қилган ўзбекистонлик Украинага таслим бўлди (видео)

Олам

image

Россия томонидан урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароси Украина фронтига етиб борган заҳоти таслим бўлди. Унинг видеомурожаатини “Nexta Live” канали чоп этди. 

31 ёшли бухоролик йигитнинг сўзларига кўра, у Россия армияси сафида урушга қатнашиш шартномасини мажбурий равишда имзолаган. Маҳаллий полиция уни гиёҳванд моддалар билан алоқадорликда айблаб, 12–18 йилга қамаб юбориш билан қўрқитган. Унинг олдида эса иккита йўл қолган – ё қамоқ, ё фронт. 

Фуқаро фронтга етиб келган заҳоти Украинанинг ҳарбий дронларидан бири уни аниқлаган. У дарҳол қуролсиз ҳолатда таслим бўлган. Россия армиясидаги шароитлар ҳақида гапирар экан, у алоқа воситалари ва ҳарбий жиҳозларни ўз ҳисобидан сотиб олгани, армияда тартибсизлик ва алдов ҳукмронлигини билдирган.

Унга кўра, жанг майдонида ҳалок бўлган аскарларнинг жасадлари шунчалик кўп бўлганки, қадам қўйишга жой қолмаган. Ўзбекистонлик йигит Россияга қайтишни истамаётганини айтиб, Ўзбекистон ҳукуматидан мамлакатга қайтишда ёрдам сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда Россия армиясига шартнома асосида ёлланган наманганлик 55 ёшли эркак 2 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг