Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун ОТМга қабул тартиби ўзгарди
Жамият
−
08 Июнь 2021
8125Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Хусусан, қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар назарда тутилган:
- эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибини жорий этилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган кам таъминланган оила тушунчаси мезонларини аниқлаштирилади;
- тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга электрон шаклда мурожаат қилиш имкониятини берилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериладиган хотин-қизлар доирасини кенгайтирилади;
- тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш жараёнини Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамгармасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси билан боғланади;
- оиланинг эҳтиёжмандлик даражаси “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг қиз фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар орқали аниқлаш тартиби жорий этилади.
Белгиланишича:
- тавсиянома белгиланган мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади;
- тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади;
- олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бир йил муддатга берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган, жорий йилнинг 3 июнидан кучга кирди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023