Душанбеда Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари учрашди
Жамият
−
13 Сентябрь 2023
3165Аввалроқ 14-15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг анъанавий бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Бугун, 13 сентябрь куни Душанбеда мазкур саммит олдидан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Sputnik Таджикистан” хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин раислигида ўтган учрашувда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак маслаҳат учрашувининг якуний ҳужжатлари, халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинган.
Шунингдек, вазирлар Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг анъанавий бешинчи маслаҳат учрашуви кун тартиби лойиҳасини ва унинг якуний ҳужжатлари рўйхатини кўриб чиққан. Учрашувда ТИВ раҳбарлари Марказий Осиёда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашган.
Эслатиб ўтамиз, Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича бешта ҳужжатдан иборат пакет имзоланиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, аввалроқ Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовга мактуб йўллаб, уни мазкур саммитга таклиф қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15