Дуровнинг ҳибсга олиниши Telegram'нинг рейтингини яхшилади
Олам
−
27 Август
6512Теlegram асосчиси, россиялик тадбиркор Павел Дуровнинг ҳибсга олиниши компания иловасининг юклаб олишлар сонини оширди. Бу ҳақда "Тhe Sun" хабар берди.
Нашрга кўра, Теlegram АҚШнинг энг яхши мобил иловалари (ўйинлар бундан мустасно) рейтингида 18-ўриндан 8-ўринга кўтарилди. Бу АҚШда камида 2023 йил 1 январдан бери энг юқори рейтинг.
Шунингдек, Теlegram АҚШда фойдаланилувчи ижтимоий тармоқлар рейтингида 2-ўринни эгаллади.
Францияда Теlegram App Store дўконида “Ижтимоий тармоқлар” йўналишида биринчи ўринга кўтарилди ва барча турдаги иловалар орасида учинчи энг оммабоп илова бўлди.
Маълумот учун, Павел Дуровга терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, телеграмдаги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар қўйилгани, бу айбловлар билан Дуров Францияда 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.
Дуровнинг Францияда ҳибсга олиниши Париж ва Россия ўртасида янги кескинликни келтириб чиқара бошлади. Франция Президенти Эммануел Макрон Теlegram Бош директори Павел Дуров ҳеч қандай сиёсий сабабсиз суд тергови доирасида ҳибсга олинганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дуровнинг Франциядаги ҳибсда қолиш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси