АҚШ Туркияга қарши санкция жорий қилди. Икки вазир рўйхатдан жой олди
Олам
−
15 Октябрь 2019
6767АҚШ Туркияга Сурия шимолидаги ҳарбий операция сабаб илк санкцияларни жорий қилди. Бу ҳақда Америка Молия вазирлиги маълум қилди.
Санкциялар рўйхатига Туркиянинг Энергетика ва Мудофаа вазирликлари киритилди. Уч нафар амалдор: Туркия Бош штаби собиқ қўмондони Хулуси Акар, Энергетика вазири Фотиҳ Донмез ҳамда етакчи “Адолат ва тараққиёт” партияси раиси ўринбосари, Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу санкциялар рўйхатидан жой олди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркияга қарш санкциялар киритиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаши ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳиасида маълум қилганди. У расмий Анқарага қарши санкциялар амалдорларга алоқадор бўлишини таъкидлаганди. Шунингдек, Туркия пўлатига божни 50 фоизга кўтариши, икки давлат ўртасидаги савдо келишувларини тўхтатиб қўйишини қайд этганди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 9 октябрь куни Сурия шимолида “Тинчлик булоғи” ҳарбий операциясини бошлади. Ҳарбий амалиёт курд ҳарбий тузилмаларига қаратилган. Бироқ мазкур амалиёт Сурияда янги қочқинлар оқимини юзага келтирди.
Сурия Ҳукумати Туркия ҳужумларининг бешинчи кунида уларга қаршилик кўрсатишга қарор қилди. Сурия қўшинлари Ҳалабдан шимолроқдаги Манбижга жойлаштирилди.