Эрдўған НАТОга Туркия ёки террорчиларни танлашни таклиф қилди
Жамият
−
14 Октябрь 2019
5899Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған НАТО Туркияга зурурий ёрдам бермаётганини танқид қилиб, ташкилот олдига Анқара ёки террорчилар тарафини танлаш масаласини кўндаланг қўйди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Биз НАТО аъзоларимиз. Ташкилот низомининг 5-моддасида аъзоларнинг бирортасига ҳужум қилинса, барча аъзолардан жавоб қайтариш назарда тутилади. Биз террорчилик ташкилоти таҳдидига дучор бўлмоқдамиз 5-моддага биноан, НАТО биз билан бўлиши шарт. Сиз биз билан бўласизми ёки террорчилар билан? Улар бу саволга аниқ жавоб бермаяпти”, дейди Президент журналистлар билан мулоқотда.
Эрдўғаннинг фикрича, бўлаётган воқеалар Туркия НАТОнинг ягона мусулмон мамлакат ўлароқ аъзолиги билан боғлиқ.
Туркия раҳбари сўзини давом эттираркан, Германия канцлери Ангела Меркель ва у билан телефон орқали мулоқот қилган Британия Бош вазири Борис Жонсон “нотўғри маълумотларнинг жиддий босими остида” эканини айтди.
9 октябрь куни Туркия раҳбари Суриянинг шимолида Курдистон Ишчилар партияси (PKK) ва ИШИДга қарши операция бошланганини эълон қилди.