Дунёдаги энг кўп сув ичаётган давлатлар маълум бўлди
Бу қизиқ
−
14:45 4319 2 дақиқа
Марказий Осиё мамлакатлари аҳоли жон бошига сув истеъмоли бўйича жаҳон рейтингининг биринчи ўнталигидан жой олди. Рўйхатда Туркманистон етакчилик қилмоқда, Ўзбекистон эса минтақа давлатлари орасида учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Worldometer” порталининг сувдан фойдаланиш глобал индексида келтирилган.
Унга кўра, минтақада йиллик сув истеъмолининг умумий ҳажми бўйича Ўзбекистон 54,56 миллиард кубометр кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда.
Кейинги ўринларда:
- Туркманистон: 27,9 миллиард кубометр;
- Қозоғистон: 22,77 миллиард кубометр;
- Тожикистон: 11,49 миллиард кубометр.
Энг кам ҳажм Қирғизистонда қайд этилган бўлиб, у ерда йиллик истеъмол тахминан 8 миллиард кубометрни ташкил этади.
Аҳоли жон бошига ўртача кунлик истеъмол нуқтаи назаридан Туркманистон мутлақ жаҳон етакчисига айланди – у ерда бир кишига кунига 15 445 литр сув тўғри келади. Сув ресурсларидан энг кўп фойдаланувчи давлатлар ўнталигига, шунингдек, Чили (5880 литр) ва Гайана (5284 литр) ҳам кирган. Улардан кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар эгаллаган:
- Ўзбекистон: 4778 литр;
- Тожикистон: 4460 литр;
- Қирғизистон: 4153 литр.
Шунингдек, топ-10 таликда АҚШ, Эрон, Эстония ва Озарбайжон ҳам мавжуд. Қозоғистонда эса ўртача кунлик кўрсаткич минтақадаги энг пасти бўлиб, бир кишига 3397 литрни ташкил этади.
Сувдан фойдаланишда энг тежамкор даражани Африка давлатлари, хусусан, Конго Демократик Республикаси кўрсатмоқда – у ерда бир киши кунига атиги 32 литр сув сарфлайди. Ушбу вазият фонида Ўзбекистонда сувнинг мақсадсиз сарфланишига қарши курашиш ва каналларни модернизация қилиш бўйича давлат дастурлари фаоллаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ музликлар эришининг тезлашиши Марказий Осиё мамлакатларида жиддий сув танқислигига олиб келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси