Дунёдаги энг бахтли давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Жамият

image

Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида 53-ўринни эгаллади.  Бу ҳақда БМТ топшириғи билан бир гуруҳ экспертлар томонидан тайёрланган йиллик “World Happiness Report 2025” ҳисоботида келтирилган.

Рейтингга кўра, Финляндия кетма-кет саккизинчи йил дунёдаги энг бахтли давлат деб топилган. Кучли учликдан Дания ва Исландия ҳам ўрин олган. Ўзбекистонга қўшни бўлган Қозоғистон 43- ўринда, Қирғизистон 75-, Тожикистон 90-, Афғонистон энг сўнгги 147-ўринни эгаллаган. Туркманистон эса рейтингга киритилмаган.

Ҳисобот олтита асосий омилни ҳисобга олади, хусусан, даромад, соғлиқ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, эркинлик даражаси, сахийлик ва коррупциянинг йўқлиги.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон паспорти дунёнинг энг кучли паспортлари рейтингида 68-ўринни эгаллаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон энг бахтли давлатлар рейтинги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг