Дунёда йиллик ҳарбий харажатлар илк бор 2 трлн доллардан ошди

Олам

image

2021 йилда дунё давлатлари ҳарбий эҳтиёжлар учун 2,113 триллион доллар сарфлади. Бу ҳақда Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) маълум қилди.

Қайд этилишича, кўрсаткич еттинчи йил кетма-кет ўсмоқда, 2021 йилда ўсиш реал кўрсаткичда 0,7 фоизни ташкил этди. Энг катта харажатлар АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россия ҳиссасига тўғри келди.

Ҳарбий харажатлар бўйича этакчилар:

•    АҚШ — 801 млрд доллар (-1,4%);
•    Хитой — 293 млрд доллар, (+4,7%);
•    Ҳиндистон — 76,6 миллиард доллар (+0,9%).

Буюк Британиянинг ҳарбий харажатлари бўйича маълумотлар ошкор этилмаган. Россия ҳарбий харажатлари 65,9 миллиард долларни (+2,9 фоиз) ёки ЯИМнинг 4,1 фоизини ташкил этган. Умуман олганда, умумий ҳарбий харажатларнинг 62 фоизи биринчи бешта давлат ҳиссасига тўғри келган.

Ҳарбий харажатлар ялпи ички маҳсулотдаги улуш билан қиёслаганда 0,1 фоиз бандга қисқариб, 2,2 фоизни ташкил этди. Мутахассислар буни пандемиядан кейин иқтисодиётнинг кескин тикланиши билан изоҳламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳарбий харажат

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг