ДТМ тестларнинг “Х” варианти тарқалгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Жамият
−
04 Август 2021
7323Ижтимоий тармоқларда қатор тест саволлари тарқалиб, улар 2021-2022-ўқув йили учун ўтказиладиган имтиҳонларда қўлланиладиган саволларнинг “Х” варианти экани айтилди.
Давлат тест маркази мазкур хабарларга муносабат билдирди.
“Ижтимоий тармоқларда «Х вариант» дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмаслигини ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрамоқда.
LiveБарчаси