ДТМ тестларнинг “Х” варианти тарқалгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Local

image

Ижтимоий тармоқларда қатор тест саволлари тарқалиб, улар 2021-2022-ўқув йили учун ўтказиладиган имтиҳонларда қўлланиладиган саволларнинг “Х” варианти экани айтилди.

Давлат тест маркази мазкур хабарларга муносабат билдирди.

“Ижтимоий тармоқларда «Х вариант» дея тарқатилаётган тест топшириқлари 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тегишли эмаслигини ва Давлат тест маркази базасида бундай тест топшириқлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Давлат тест маркази барча абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан турли асоссиз маълумотларга ишонмасликларини ва фирибгарлар тузоғига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишларини сўрамоқда.


Tags

Rate Count

172

Rating

3

Rate this article

Share with your friends