ДТМ ОТМга ҳужжат топширишни пуллик қилиб, йирик бизнес эҳромини қурмоқчи...ми?

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилгач, энди ОТМга ҳужжат топшириш ҳам пуллик бўларкан ва у 202 730 сўм, яъни энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида белгилангани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 

2019 йилдан тест синовларида иштирок этиш учун талаб қилинадиган пул миқдори энг кам иш ҳақининг бир баробарида бўлиши ҳали тўлиқ тасдиқланмаган. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Қаҳрамон Ҳақбердиев маълумот берди. Унга кўра, бу қарор лойиҳаси ҳозир ҳам халқ муҳокамасида ва вазирликлар билан келишув ишлари олиб борилмоқда. Мазкур масалага яна ҳам ойдинлик киритилади. 

Матбуот анжуманида таъкидланишича, ўтган йили  814 минг абитуриент ҳужжат топшириб, улардан 82 минг нафари ўқишга қабул қилинган. Жорий йилда 744 000 нафар мактаб ва ўрта махсус таълим муассасаси битирувчилари ҳамда ўтган йили ўқишга кира олмаган 700 мингдан ортиқ абитуриентларнинг тест жараёнларида иштирок этиши, умумий контингент 1,3 миллиондан кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, тест синовларида иштирок этиш жорий йилнинг битирувчилари учун бепул бўлса-да, қолган 600 мингдан ортиқ абитуриент кўрсатилган миқдорни тўлаши талаб этилади. Иккала миқдор ҳисоблаб чиқилган суммага Давлат тест марказининг йирик бизнес эҳромини қуриш мумкин, деб ўйлаб қолади киши. 

Ижтимоий тармоқларда бораётган қизғин муҳокамларга кўра бу миқдор кескин қораланмоқда. Тест синовларида иштирок этганлик учун маълум миқдордаги тўловлар жаҳон тажрибасида одатий ҳолга айланиб улгурган. Мисол учун, Туркияда бу миқдор энг кам иш ҳақининг 10 фоиз миқдорида ҳисобланади. Ўзбекистон шароитида 202 730 сўм этиб белгиланиши имтиҳон топширишнинг ўзи учун катта қиймат ҳисобланади.Бу қиймат ОТМга ҳужжат топширувчиларнинг сони камайишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Юқорида таъкидланганидек, бу нарх ҳали қатъи тасдиқланмаган бўлиб, эътирозлар ва муҳокамадаги фикрлар инобатга олинган тақдирда кўрсатилган қиймат ўзгартирилиши, маълум миқдорда камайтирилиши мумкин. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат тест маркази

Баҳолаганлар

258

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг