ДТМ имтиҳонда телефондан фойдаланган абитуриентни топди

Жамият

image

Бугун, 2 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда абитуриентнинг тест синовида телефондан фойдаланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат жамоатчиликда тест синовларида назорат суст деган фикрни шаклланишига сабаб бўлди.

Давлат тест маркази мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, марказ ҳолат бўйича Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда суриштирув ўтказган. Ҳозирда ДТМ вазият юзасидан барча маълумотларни жамлаган.

Қайд этилишича, бу ҳолат Сирдарё вилоятидаги 4-камерадан, яъни Гулистон шаҳри марказий стадионида бўлиб ўтаётган тест синовларидан олинган бўлиб, мазкур абитуриентга тегишли тарзда чора кўрилади.

“Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 3-апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса, абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади.

Шу ўринда барча абитуриентларни огоҳликка чақириб, тест синовлари назоратга олинганини инобатга олган ҳолда, абитуриентлардан турли қиғир йўллардан эмас, балки тўғри йўлдан боришларини ва тест синовларида ўз билимларига ишонган ҳолда иштирок этишларини сўраймиз”, дея огоҳлантирган ДТМ.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон абитуриент ДТМ

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг