ДТМ биносида “свет” ўчган. Онлайн қабулда муаммолар бўлиши мумкин
Жамият
−
10 Июль 2021
3733Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида, жумладан Давлат тест маркази жойлашган ҳудудда электр энергияси йўқлиги сабабли my.dtm.uz сайтида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда ДТМ огоҳлантириш бермоқда.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Бугун, 10 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 206 332 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, электр токи таъминотида узилишлар бўлиши сўнгги кунларда пойтахт Тошкент учун ҳам оддий ҳол бўлиб қолмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент метрополитенидаги бекатларда электр энергияси узилиб қолди.
Пойтахт ҳудудида соатлаб электр энергияси узилиб қолиши жамоатчиликнинг норозилиги ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
LiveБарчаси