ДТМ биносида “свет” ўчган. Онлайн қабулда муаммолар бўлиши мумкин
−
10 July 2021 6615 1 minute
Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида, жумладан Давлат тест маркази жойлашган ҳудудда электр энергияси йўқлиги сабабли my.dtm.uz сайтида узилишлар бўлиши мумкин. Бу ҳақда ДТМ огоҳлантириш бермоқда.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Бугун, 10 июль 18:00 ҳолатига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 206 332 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, электр токи таъминотида узилишлар бўлиши сўнгги кунларда пойтахт Тошкент учун ҳам оддий ҳол бўлиб қолмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 7 июль куни Тошкент метрополитенидаги бекатларда электр энергияси узилиб қолди.
Пойтахт ҳудудида соатлаб электр энергияси узилиб қолиши жамоатчиликнинг норозилиги ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November