Коронавирус сабаб Нью-Йорк қамоқхоналаридан 900 нафар маҳбус озод қилинди
Олам
−
01 Апрель 2020
5555Нью-Йорк раҳбарияти коронавирус хавфи туфайли қамоқхоналардан 900 нафар маҳбусни озод этди. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл де Блазио маълум қилган.
“Бизнинг қамоқхона тизимларимиздан 900 нафар маҳбус озод этилди”, деди у матбуот анжуманида.
Де Блазио аввалроқ “70 ёшдан ошган ва соғлиғида муаммоси бор ҳеч бир маҳбус қамоқхонада қолмаслиги кераклигини” маълум қилган эди. Гап оғир жиноятга қўл урганлар ҳақида бормаяпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, Нью-Йоркда коронавирусдан вафот этганлар сони 1096 нафарга етди. Штатнинг 41 771 нафар аҳолиси инфекция юқтириб олган. 8549 бемор шифохоналарга жойлаштирилган.
Аввалроқ, БМТ экспертлари дунё мамлакатларига озодликдан маҳрум қилинган маҳбусларни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар бергани ҳақида маълум қилган эдик.