Коронавирус сабаб маҳбусларни вақтинча озод қилиш керак – БМТ

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти экспертлари дунё мамлакатларига озодликдан маҳрум қилинган маҳбусларни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича тавсиялар берди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бундай шахсларга тергов ҳибсхоналарида, қамоқхоналарда, руҳий касалликлар шифохоналарида ва муҳожирларни ушлаб туриш марказларида сақланаётганлар киради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига кўра, ушбу одамлар тегишли маълумот билан таъминланиш ва тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга. БМТнинг Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қуйи қўмитаси аъзолари пандемияда маҳбуслар сонини камайтириш кераклигини айтмоқда. Уларнинг таклифига кўра, хавфли бўлмаган жиноятчиларни муддатидан олдин ёки вақтинча озод қилиш, муҳожирларни ушлаб турмаслик ва гавжум бўлган ҳибсхоналарни вақтинча бўшатиш зарур.

Тавсияларда барча маҳбуслар ва ушлаб турилганлар, ёпиқ тиббий муассасаларнинг беморлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, махсус муассасалар ходимлари пандемияга қарши барча чоралар тўғрисида ишончли, аниқ ва долзарб маълумотларга эга бўлишлари кераклиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made