Достон Рўзиев “Катта дубулға” турнирининг бронза медалига эга чиқди
Спорт
−
27 Февраль 939 1 дақиқа
Бугун, 27 февраль куни Тошкентда дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнири старт олди. Дастлабки кунда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Достон Рўзиев мусобақасидаги дастлабки медалига эга чиқди.
Эркаклар ўртасида -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Рўзиев бронза медали учун беллашувда грузиялик Лука Гаделияни мағлубиятга учратиб, совриндорлар қаторидан жой олди.
Маълумот учун, ушбу мусобақа бугун, 27 февралдан бошланиб, 1 март кунларига қадар Тошкентда ўтказилади. Унда барча қитъадан 400 нафарга яқин спортчи медаллар баҳс олиб боради.
Live
Барчаси