Дональд Трамп Ханойда Ким Чен Инга жиддий талаблар қўйган
Олам
−
30 Март 2019
7481АҚШ президенти Дональд Трамп жорий йилнинг февраль ойида Ханой шаҳрида КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувда унга бир ҳужжат берган. Ҳужжатда Шимолий Корея ядро қуроли ва ёнилғисини АҚШга кўчириш бўйича таклифлар билдирилган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Трамп Ханойдаги Metropol меҳмонхонасида КХДР етакчисига ҳужжатнинг корейс ва инглиз тилидаги шаклини тақдим этган.
Агентлик манбасининг маълум қилишича, АҚШнинг фикрига кўра, шу ҳужжат Шимолий Кореянинг якуний ва тамомила ядросизланишини кўрсатиши керак бўлган.
Ҳужжатда КХДР ядро инфратузилмасини тўла демонтаж қилиш, биологик ва кимёвий қурол яратиш дастурлари, шунингдек, баллистик ракеталар ва уларга доир биноларни йўқ қилиш каби бандлар келтирилган.
Бундан ташқари, ҳужжатда расмий Пхъеньян ўзининг ядро дастури бўйича атрофлича декларация тақдим этиши ва ҳар қандай ядровий инфратузилма қурилишини тўхтатиш, шунингдек, АҚШ ва халқаро инспекторларнинг мамлакатга кириши учун рухсат бериш каби талаблар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг иккинчи учрашуви 27-28 февраль кунлари Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтганди. Музокаралар белгилангандан икки соат аввал тўхтатилган ва якунда ҳеч қандай қўшма ҳужжат имзоланмаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь