Долларнинг расмий курси 10 400 сўмга яқинлашяпти

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 10 ноябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 378 сўм 88 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 2 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 12 321 сўм 81 тийинга баҳоланиб, 247 сўм 53 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 4 сўм 72 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 134 сўм 9 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг