Доллар, евро ва рубль курси кўтарилишда давом этяпти

Жамият

image
Ўзбекистонда 2020 йил охиригача доллар курси кескин кўтарилиши мумкинми? north_east

Ўзбекистонда 2020 йил охиригача доллар курси кескин кўтарилиши мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 13 октябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 364 сўм 48 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 24 сўм 80 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 254 сўм 96 тийинга баҳоланиб, 144 сўм 9 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 2 сўм 76 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 135 сўм 3 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг