Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
11 Ноябрь 2019
9772Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 ноябрдан амалда бўлувчи янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9490,77 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 23,50 сўмга қимматлашди.
1 евро курси эса 115,18 сўмга арзонлашиб, 10455,03 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 0,31 сўмга арзонлашди, 1 рубль 148,82 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
LiveБарчаси