Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 84 млрд доллардан ошди

Local

−

image

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи 1,9 миллиард долларга ортиб, 84,1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банкнинг “Ўзбекистон Републикаси тўлов баланси, халқаро инвестициявий мавқеи ва ташқи қарзи” номли ҳисоботида келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг жами ташқи қарзи бир йил аввалгидан қарийб 12 млрд долларга (16,5 фоиз) ортган 84,1 миллиард доллар етган. Шундан давлат қарзи 41,7 миллиард доллар, корпоратив қарз эса 42,4 миллиард долларни ташкил этган.

Марказий банк маълумотларига кўра, 13,4 миллиард долларлик салбий савдо сальдоси сабабли жорий операциялар ҳисоби дефицити 6,2 миллиард долларни ташкил этган. Олтин сотувининг камайиши фонида умумий экспорт 8,6 фоизга (15,4 миллиард доллар) пасайган, ваҳоланки олтинсиз товарлар экспорти 27 фоизга ўсган. Импорт 24 фоизга (28,8 миллиард доллар) ортган – унда машина ва ускуналар устунлик қилмоқда. Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг соф оқими 2,3 миллиард долларга етган. Халқаро валюта жамғармаси эса мамлакатнинг қарз юки бўйича баҳосини паст даражада сақлаб қолмоқда.

Ўзбекистон ташқи қарзининг ўсиши иқтисодиётни технологик модернизация қилишнинг фаол босқичини акс эттиради. Ташқи савдо дефицитининг кенгайиши импорт таркиби билан изоҳланади: машиналар, ускуналар ва транспорт воситалари хариди – бу истеъмол қизиб кетиши эмас, балки ишлаб чиқариш базасига киритилган узоқ муддатли инвестициялар.

Олтин экспортининг камайиши бозор хусусиятига эга бўлиб, бу ҳолат хомашё бўлмаган экспорт (+27 фоиз) ва хизматлар (+45 фоиз) сифатли ўсиши билан қопланмоқда. Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг ижобий оқими (2,3 миллиард доллар) ва имтиёзли кредитларнинг юқори улуши қарз хавфларининг назорат қилинаётганини ҳамда мамлакат макроиқтисодий моделининг барқарорлигини тасдиқлайди.

Маълумот учун, корпоратив ташқи қарз таркибида хусусий сектор, жумладан тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат кафолатисиз жалб этилган ташқи қарзлар акс эттирилади. Бунда, корпоратив ташқи қарз бўйича давлат мажбурияти мавжуд эмас, улар бўйича тўловлар хўжалик субъектлари ҳамда банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган маълумотлар асосида Ўзбекистоннинг давлат қарзи ўтган чоракка нисбатан 1,33 миллиард долларга кўпайгани ва жорий йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра, 48,32 миллиард долларни ташкил этгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends