Доғистонлик курашчи Ўзбекистон фуқароси бўлди
Спорт
−
31 Октябрь 2019
5927Асли доғистонлик эркин курашчи Илёс Бекбулатов Ўзбекистон фуқаролиги олди. Бу ҳақда спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Курашчи кўплаб терма жамоалардан таклиф олган. Бироқ у Ўзбекистон терма жамоасини танлаган. Унинг бундай қилишига, Россия термасидаги кучли рақобат сабаб бўлган.
2016 йилда Венгрия Бекбулатовни ўз терма жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилган.
Илёс Бекбулатов 2017 йилдаги Европа чемпионати ғолиби ҳисобланади.