Дмитрий Лига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Орифжон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Орифжон Файзиев 1982 йил Бухоро вилоятида туғилган. У 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда банк соҳасида бошлаб, 2009-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимида, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида, 2019-2022 йилларда Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, департамент директори, 2023 йилдан тайинловга қадар Агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2022 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар агентлиги  директори лавозимида ишлаб келаётган Дмитрий Лига суиқасд қилишга уриниш бўлгани хабар қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Ли Орифжон Файзиев Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг