ДХХ Андижон ва Қорақалпоғистонда ер сотмоқчи бўлганларни ушлади

Жамият

image

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида 1980 йилда туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, 8 сотих нотурар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди. 

Бундан ташқари, вилоятнинг Олтинкўл туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари бошқа бир фермер хўжалик балансида бўлган 50 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, уни харидорга 117 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ҳам тезкор тадбир ўтказилган. 

Республиканинг Қўнғирот туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган шахс давлат захирасида бўлган 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 85 млн сўм олган вақтида ушланган. 

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made