“Динамо”нинг собиқ дарвозабони қидирувга берилди
Спорт
−
22 август 2339 2 дақиқа
Россия ИИВнинг қидирув базасига илгари Россияда Москванинг “Динамо”, “Ростсельмаш”, “Жемчужина”, “Луч-Энергия” ва бошқа жамоаларида ўйнаган Беларусь терма жамоасининг собиқ дарвозабони Геннадий Тумилович қўшилди. Бу ҳақда Беларусь ОАВлари хабар берди.
ОАВнинг нега қидирувга тушган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволига Тумилович шундай жавоб берган:
“Мен қонунга бўйсунувчи инсонман, қонунларни бузмайман, ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман. Агар мен Исроилда бўлсам, мени қидириб нима қилишади? Майли, қўнғироқ қилишсин, ҳатто манзилимни ҳам қолдираман. Лекин аввал улар мендан нима хоҳлашаётганини билиб олиш керак”.
Тумиловичнинг айтишича, спортдан ташқари уни умуман ҳеч нарса қизиқтирмайди. Россияда ҳам, Беларусда ҳам нима бўлаётганини ҳамма жуда яхши тушуниб турибди ва бу ердан туриб ниманидир гапириш ёки муҳокама қилиш шунчаки вақтни йўқотиш.
Маълумот учун, 2025 йилнинг ноябрь ойида Тумилович берган интервьюдан парча ОАВда кенг тарқалган эди. Ўшанда у оғир ҳаёт вазиятида эканини айтган.
“Очиғини айтганда, умуман яшагим келмаяпти. Ҳозир шундай оғир аҳволдаман”, деган 54 ёшли собиқ футболчи.
Қийинчиликларга қарамай, Тумилович ҳеч қандай ҳолатда на Россияга ва на Беларусга қайтиш нияти йўқлигини билдирган.
“Ҳеч қачон. На Питер, на Беларусь ҳеч қандай кўринишда кўриб чиқилмаяпти. Ундан кўра шу ерда, денгиз бўйида ўлганим маъқул, аммо орқага қайтмайман”, деган илгари Россияда, жумладан, Петербургнинг пляж футболи бўйича “Кристалл” жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган Тумилович.
Шу билан бирга, у ўз позицияси Украинадаги ҳарбий низо билан боғлиқлигини тасдиқлаган:
“Ҳа. Мен шундоқ ҳам бу ақлсизликка жуда узоқ чидадим. Пляжда яшаб, дайдиб юрган маъқул”.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август