Диққат! Андижонда 18 ёшли қиз бедарак йўқолди
3-саҳифа
−
27 Январь
81580Андижон вилояти Хўжаобод туманида бедарак йўқолган 18 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, “Навоий” МФЙ, Оби-ҳаёт кўчаси 10-уйда яшовчи, 2006 йилда туғилган Холдаралиева Барнохон Бахтиёржон қизи 2023 йилнинг 7 декабрь куни соат 11:30лар атрофида яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
“Қизим Холдаралиева Барнохон уйдан сим-карта оламан, деб 7 декабрь куни чиқиб кетган, шу билан бедарак йўқолди. Боламни топа олмадим. Унинг топилишида барчангиздан ёрдам сўрайман”, дея видеомурожаат йўллаган қизнинг онаси.
Ушбу бедарак йўқолган шахс тўғрисида бирор маълумотга эга бўлганлардан зудлик билан "102" ишонч рақамига ёки Андижон тумани ИИБнинг (74)741-13-28, (93)505-21-21, (33)478-00-00, (93)254-54-54 телефон рақамларига хабар беришингиз сўралади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 январь куни Тошкентда “Қалқон” тизими орқали бедарак йўқолган қиз топилган эди.
LiveБарчаси