Диққат! АҚШ элчихонаси Green Card ютганларни огоҳлантирди
Жамият
−
15 Август 2023
32161Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да ғолиб бўлган мурожаатчиларни сохта ҳужжатларни тақдим этмасликка чақирди. Бу ҳақда элчихонанинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Элчихона маъмуриятига кўра, агарда Diversity Visa (Green Card) ғолиблари виза суҳбати вақтида сохта ҳужжатларни тақдим этса, виза учун бир умрлик чеклов олишга сабаб бўлиши мумкин.
“Ўзингизни виза учун бир умрлик рад этилиш хавфи остида қолдирманг. Виза олиш учун мурожаат вақтида, сохта ҳужжат ёки ёлғон маълумот тақдим этишни тавсия қилаётган учинчи шахсларга ишониб қолманг”, дейилади элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон фуқаролари Америка Қўшма Штатлари визасини рад этиш фоизи юқорироқ бўлганлар сафида эканлиги маълум бўлганди. Хусусан, 2022 йилда ўзбекистонликларнинг 47 фоизи АҚШ визасини қўлга кирита олмаган.
LiveБарчаси