МДҲ давлатлари орасида АҚШ визаси бўйича рад жавоби кўпроқ кимларга берилади?
Бу қизиқ
−
30 Май 2023
12714Ўзбекистон фуқаролари Америка Қўшма Штатлари визасини рад этиш фоизи юқорироқ бўлганлар сафида эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда “Forbes.ru” нашри хабар берди.
Келтирилишича, 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 47 фоизи АҚШ визасини қўлга кирита олмаган. Бу бошқа қўшни давлатларга қараганда бироз пастроқ. Хусусан, Қозоғистон фуқароларининг 44 фоизи, Қирғизистон фуқароларининг 37,85 фоизи визани қўлга кирита олмаган. Бироқ қўшни Тожикистон фуқароларининг нисбатан кўпроғи, яъни 58 фоизи виза олишда рад этилган.
Маълумотларга кўра, умумий ҳисобда 2022 йилда Қўшма Штатларда чет элликларга ҳар хил турдаги визалар бериш сезиларли даражада ўсган. Жумладан, ноиммиграцион визалар (шу жумладан туристик, бизнес ва талаба визалари) – бир йил олдингига нисбатан 2,5 баравар кўпроқ. Шулардан 1 миллиондан ортиқ хорижликлар Green Card олган.
Таъкидланишича, 2022 йилда 10 420 нафар россиялик Америка фуқаролигини олган. Бу 10 йиллик рекорд ҳисобланади. Хусусан, россияликлар ўтган йили 97 та инвестиция визасини олган бўлса, 2021 йилда 9 та ва 2020 йилда 36 та. Бундан ташқари, россияликлар “лотерея визалари” бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. 2022 йилда 9 811 нафар россияликка Green Card чиққан, шундан 2 642 нафар фуқаронинг визаси тасдиқланган. Умумий ҳисобда, Россия фуқаролари йил давомида 4654 та иммиграцион ва 42 770 та ноиммиграцион АҚШ визалари олган. 2022 йилда Россия фуқаролари учун туристик визалар сони (B1 ва B2 тури) 33 600 тани, рад этиш даражаси эса 26,18 фоизни ташкил этди.
LiveБарчаси