Дидье Дрогба элчи бўлди

Спорт

image

Бугун, 19 октябрь куни “Челси” собиқ футболчиси Дидье Дрогба ўз хоҳишига кўра, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг спорт ва саломатлик элчиси бўлди. Кот-Д’Ивуарда туғилган Дрогба бутун дунё бўйлаб жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзининг бошқа жиҳатлари, айниқса, ёшлар ўртасида спорт қадриятларини тарғиб қилади.

“Челси”даги фаолияти билан машҳур бўлган, 2006 ва 2009 йилда Африкада “Йилнинг энг яхши футболчиси” мукофотига сазовор бўлган Дидье Дрогба кўп йиллар давомида соғлом турмуш тарзи, безгакка қарши кураш, профилактика, шунингдек ОИВга қарши курашиш бўйича фаоллик кўрсатган.

“Мен ЖССТ жамоасида бўлиш ва одамларга, айниқса, барча мамлакатлардаги ёшларга соғлиқни сақлашнинг энг юқори стандартларига эришишга ёрдам беришдан хурсандман. Спортнинг кучи туфайли мен соғлом турмуш тарзини олиб боришга муваффақ бўлдим ва шунинг учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан бу қадриятларни дунёга олиб чиқиш учун ҳамкорлик қилмоқчиман”, дейди Дрогба.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус Дидье Дрогбанинг нафақат футболдаги ютуқларини, балки ЖССТнинг юқумли бўлмаган касалликларни енгиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаётганини юқори баҳолади.

Маълумот учун, ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда бешта ўсмирдан тўрттаси ва ҳар тўртинчи катта ёшлилар ҳаракатсиз турмуш тарзига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ Челси Элчи Дидье Дрогба Кот-Д'Ивуар

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг