Депутатлар “участковый”лар ваколатини кенгайтиришга қарши чиқди
Жамият
−
19 Апрель 2021
8016Аввалроқ, ИИО ФМБ профилактика инспекторларига электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан ноқонуний фойдаланганларни жаримага тортиш ваколати берилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг маълум қилишича, профилактика инспекторларига янги ваколатлар бериш таклифи рад қилинди.
“Профилактика инспекторларига электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жазо қўллаш ваколати берилмайдиган бўлди. Депутатларнинг кўпчилиги бунга қарши овоз беришди”, деган Кушербоев.
Қонун лойиҳасини кўриб чиқишда депутатлар ушбу вазифаларни профилактика инспекторларига ўтказиш уларда асосий ишидан ташқари иш кўламини орттириб, манфаатлар тўқнашуви, коррупцион ҳолатлар кўпайишига сабаб бўлиши мумкинлигини билдиришган.
Қонун лойиҳаси тегишли қўмитага қайтарилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь