“Участковый”ларга газ, сув, “свет”дан ноқонуний фойдаланганларни жаримага тортиш ҳуқуқи берилади
Жамият
−
23 Март 2021
6655Электр, иссиқлик энергияси, газ, сувдан ноқонуний фойдаланганларни ИИО таянч пунктлари профилактика катта инспекторлари ва инспекторлар жаримага тортиши мумкин бўлади. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилди.
Лойиҳада электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларининг аксарияти жойлардаги аҳоли томонидан содир этилишини инобатга олиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2453, 248-моддаларига суриштирувга тегишлилик ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларига тааллуқлилиги белгиланмоқда.
Таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг 10 ойи давомида 784 мингта 8,5 трлн сўмлик ижро ҳужжатлари қонун ҳужжатларида қўйилган талабларга жавоб бермаганлиги сабабли уларнинг сўзсиз, ўз вақтида ижросини таъминлаш имконияти бўлмаган.
Мазкур тартибнинг ўрнатилиши мажбурий ижро жараёнлари тезкорлигини ортишига, қарздорни аниқ идентификация қилиш имконияти таъминлаш ва асоссиз чекловлар қўйиш ҳолатлари бартараф этилиши ҳамда мажбурий ижро самарадорлиги оширилишига хизмат қилади.
Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15