“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш таклиф қилинди

Жамият

image

Депутатлар билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратиш таклиф қилинди. Бу ҳақда “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Инновациялар ва АКТ йўналишида Динмухаммадели Абдижамилов томонидан жойлаштирилган петицияда келтириб ўтилган.

Унда қайд этилишича, маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайди. Шунинг учун, аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди

Билдирилишича, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак. 

Мурожаатга асосан, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ. 

“Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этишни ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз”, дейилади мурожаатда.

Шунингдек петиция остида қолдирилган изоҳда ҳар бир депутатнинг сайлов олди дастурини Сенатдан тасдикдан ўтказиб, ушбу рейтингда дастурнинг амалга оширилиши буйича баҳолаш мезонини ташкил кераклиги қайд этилган. Депутатлик муддати тугаган депуталарга бажарган ишлари ҳамда тўплаган баллари бўйича рағбат ёки чора кўришни йўлга қўйиш сўралмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

петиция Депутат

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг