Депорт қилинган Жокович Сербияга жўнаб кетди
Спорт
−
17 Январь 2022
2706Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович Белградга (Сербия) учиб кетди. Бу ҳақда “Telegraph” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, спортчи Дубайга (БАА) етиб борган ва ушбу шаҳар орқали Сербияга етиб боради.
Новак Австралия расмийларининг қарорига суд орқали эътироз билдирмоқчи бўлди, бироқ бунга эриша олмади. Жокович судда ютқазганлиги сабабли, адвокатлик харажатларини тўлаши керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Австралия ҳукуматининг сербиялик теннисчига даъволари коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи билан боғлиқ эди. Бундан ташқари сербиялик теннисчининг коронавирусга қарши эмланмасликка рухсат берувчи тиббий имтиёзи сабаб ўз ҳомийлари билан ҳам муносабатлари ёмонлашди.
Маълумот учун, Австралия очиқ чемпионатининг тўққиз карра чемпиони Жокович аллақачон турнир кортларида шуғулланишга муваффақ бўлган ва биринчи рақам остида сараланган эди. Қуръа натижаларига кўра, биринчи даврада ҳамюрти Миомир Кеcманович билан ўйнаши керак бўлган. Австралия очиқ чемпионати бугун, 17 январь куни бошланди.
Энди асосий тўр баҳсларида Жоковичнинг ўрнини мусобақада иштирок этмаётган италиялик Салваторе Карусо эгаллади. Айни пайтда у ATP рейтингида 150-ўринни эгаллаб турибди.