Деновлик тикувчи аёлга “Мардлик” ордени топширилди (видео)

Жамият

image

Дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошева бугун, 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ “Мардлик” ордени билан мукофотланди. 

“Азиз дўстлар, оғир вазиятдан чиқиб, қаҳрамонлик кўрсатаётган инсонлар жуда кўп. Сизлар дунёнинг энг руҳлантирувчи аёллари рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошевани ишлари эътиборга молик эканини кўрдингиз. Бу аёл ногирон бўлишига қарамай, тикув корхонасини очиб, қирқ нафар камбағал хотин-қизларни иш билан таъминлади. Шундай иродали ва матонатли инсонларни ўрнак қилиб кўрсатишимиз лозим. Мана шу сабабли Дилором Йўлдошев “Мардлик” ордени билан тақдирланди.

Баъзилар, мардлик ордени фақат мудофаага ёки ички ишлар (органлари ходимлари)га берилиши керак деб ўйлашади. Аммо мен ишонаман, Дилором Йўлдошевадек мардлик кўрсатган инсонларга ҳам берилиши керак. Бу Ўзбекистонда янги тажриба бўлади”, деди Президент Мирзиёев бугунги йиғилишда.

Дилором Йўлдошевага орденни Президент номидан Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов топширди. 

Видеоселекторда Дилором Йўлдошева ҳам сўзга чиқди.

Маълумот учун, Дилором Йўлдошева ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилган. У BBC томонидан тузилган дунёнинг “100 аёли” рўйхатига кирди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Дилором Йўлдошева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг