Шаҳноза Мирзиёева зиммасига 5 та мотивацион фильм суратга олиш юклатилди

Жамият

image
Дунёни лол қолдирган ўзбек аёли Дилором Йўлдошева ким? north_east

Дунёни лол қолдирган ўзбек аёли Дилором Йўлдошева ким?

Келгуси йилда ногиронлиги бор инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олинади. Бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева зиммасига юклатилди. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, баъзи ногиронлиги бор инсонларда психологик босимлар сабабли ўзига бўлган ишонч етишмайди. Лекин, ўзида куч топиб, оғир вазиятдан чиқиб, қаҳрамонлик кўрсатаётган одамлар ҳам кўплиги таъкидланди.

Президент дунёнинг энг руҳлантирувчи “Топ-100” аёли рўйхатига кирган деновлик Дилором Йўлдошеванинг ишларини эътироф этди. Бу аёл ногиронлиги бор бўлса-да, тикув корхонасини очиб, 40 нафар камбағал хотин-қизларни ишли қилди.

"Мана шундай иродали, матонатли инсонларни ҳаммага ўрнак қилиб кўрсатсак, улар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди", деди давлатраҳбари.

Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу мажлисда Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамовга ногиронлиги борлар учун қулай шароит яратиш борасида ўзгариш қилмаганларга қатъий чора кўриш топширилганди. Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнгратбай Шариповга бу борада тегишли топшириқлар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳноза Мирзиёева Дилором Йўлдошева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг