Ўзбек аёли дунёнинг “100 аёли” рўйхатига кирди
Бу қизиқ
−
03 Декабрь
13564Ўзбек тикувчи аёли Дилором Йўлдошева BBC томонидан тузилган дунёнинг “100 аёли” рўйхатига кирди. Нашр 2024 йил учун дунёнинг турли бурчакларидан 100 та илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини шакллантирди.
Қайд этилишича, икки йил аввал Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодиса туфайли икки оёғидан айрилган. Фожиага қарамай, у умидсизликка тушмаган ва ўзининг тикувчилик бизнесини очган.
Дилором тадбиркорлик ва ресурсларни бошқариш асосларини ўрганиб, 40 дан ортиқ амалиётчи устозлар тайёрлаган. У бепул мастер-класслар ўтказиб, ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун форма тайёрлаш бўйича шартномалар олган. Бир неча ой ичида унинг компанияси сезиларли даражада ўсган.
Шунингдек, аёллар орасида тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Надя Мурад, актриса Шерон Стоунлар бор.
Маълумот учун, BBC нашри ҳар йили дунё бўйлаб 100 та нуфузли ва илҳомлантирувчи аёлларни эълон қилади.
100 аёл қандай танланди?
BBC’нинг “100 Women” жамоаси номзодлар рўйхатини тадқиқотлар орқали ва BBC’нинг 41 та жаҳон хизматлари жамоаси ҳамда BBC “Media Action” томонидан тавсия этилган номзодлар асосида тузилади. Номзодларни саралаб олишда уларнинг ҳаёт синовларига қанчалик бардошли экани баҳоланди. Рўйхатни шакллантиришдан олдин барча аёллардан ризолик сўралади.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь