Демократлар Байденни камбағал давлатларга кўпроқ вакцина етказиб беришга чақирди

Олам

image

Демократлардан иборат 30 кишилик конгрессменлар гуруҳи АҚШ Президенти Жо Байденни дунё бўйлаб COVID-19 вакцинаси танқислигини бартараф этиш чораларини кўришга чақирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

“Биз сизни дунё аҳолисини тезроқ эмлаш бўйича дадил, кенг қамровли стратегияни илгари суриш учун қўшимча чоралар кўришга чақирамиз”, дейилади АҚШ Вакиллар палатаси аъзоларининг мактубида.

Қонун чиқарувчилар Президентни бутун дунёда вакцина этишмовчилигини бартараф этиш учун тезкор чоралар кўришга чақирди.

“Дунё кутиб ўтирмайди. АҚШ тезкор ҳаракат қилиши ва барча воситалардан фойдаланиши шарт”, дейди қонунчилар.

Қайд этилишича, Байден маъмурияти кўриб чиқиши керак бўлган ҳаракатлар қаторига муҳтож мамлакатларга 80 миллион доза COVID-19 вакцинасини етказиб бериш ва глобал вакцина саммитини яратиш киради.

Аввалроқ Байден АҚШ 25 миллион дозадаги вакцинани хайрия қилишини айтганди. Улардан, тахминан, тўртдан уч қисми Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг  COVAX дастурига, қолган қисми тўғридан-тўғри танланган мамлакатларга берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вакцина Байден

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг