Дембеле ва Мбаппе ўртасида кескинлик юзага келди
Sport
−
12:22 1009 1 minute
Франция терма жамоаси футболчилари Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле ўртасида сўнгги баёнотлардан кейин кескинлик юзага келди. Бу ҳақда “L’Équipe” нашри хабар берди.
Бир неча кун аввал Мбаппе ўзини Дембеле билан солиштириб, Усмонни барча иқтидорли футболчи деб билишини, аммо уни “танланган футболчи” деб ҳисоблашини айтганди. Шундан сўнг Дембеле ўз фаолияти давомида кўп меҳнат қилганини ва “танланган футболчи” эмаслигини таъкидлади.
“L’Équipe” нашри ёзишича, Дембеле Мбаппенинг ушбу сўзларидан норози бўлган. Манбага кўра, икки футболчи 15-16 ёшларидан буён дўст бўлиб келади. Бироқ Мбаппенинг айрим баёнотлари сўнгги йилларда Дембелени бир неча бор ранжитган.
Шу билан бирга, улар ўртасида оммавий ахборот воситалари орқали бошқа баёнотлар алмашинуви бўлмаслиги қайд этилган.
Маълумот учун, Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле Франция терма жамоасининг асосий таркиб футболчилари ҳисобланади. Жорий йилги Жаҳон чемпионатида Килиан Мбаппе 7 та учрашувда 10 та гол ва 4 та ассист қайд этган бўлса, Усмон Дембеле 7 та баҳсда 5 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Мбаппе мусобақа тўпурарига айланди.
Live
All