Деҳқонободда 33 йил деганда илк бор эгизаклар дунёга келди
Жамият
−
06 Ноябрь 2020
6618Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида уч нафар эгизак қизалоқ дунёга келди. Бу ҳолат туманда сўнгги бор 33 йил аввал қайд этилган эди. Чақалоқлар кеча, 5 ноябрь куни туғилган. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Олти нафар фарзандимиз бор. Уларнинг беш нафари қиз ва бир нафари ўғил бўлгани учун, яна ўғил фарзанд дунёга келтираман деб ният қилгандим. Шукурки, Яратган эгизак фарзандлар билан сийлади”, дейди эгизакларнинг онаси Лола Боймуродова.
Маълум қилинишича, эндиликда Лола Боймуродова ҳамда Абдувоҳид Алибоевлар хонадонида фарзандлар сони тўққиз нафарга етган.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Фармон Жалиловнинг таъкидлашича, Деҳқонободда эгизак фарзандларнинг туғилиши бундан 33 йил илгари — 1987 йил қайд этилган.
Эгизак қизалоқлар ва уларнинг онасига туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.
Қайд этилишича, 1,8 кг, 1,6 кг ва 1 кг вазнда туғилган чақалоқларга Фотима, Зуҳра ва Шукрона исмлари берилиши ният қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь