Давлат тўнатиришидан огоҳлантирган Президент истеъфога чиқди
Олам
−
11 Ноябрь 2019
7791Аввалроқ, Боливия Президенти Эво Моралес мамлакатда давом этаётган норозиликлар фонида давлат тўнтариши ўтказилиши мумкинлиги ҳақида халққа мурожаат қилганди.
Кеча, 10 ноябрь куни Боливия Президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини маълум қилди.
“Биз давлат хизматидаги ака-сингилларимиз таҳдид ва ҳужумларга учрамаслиги учун истеъфога чиқамиз”, деди Эво Моралес матбуот анжуманида.
Моралес мамлакатда юзага келган вазиятни давлат тўнтариши деб баҳолади.
“Қардошларим бизнинг кураш тугамади. Биз тенглик ва тинчлик учун курашши давом эттирамиз. Ҳозир менинг Президент сифатидаги вазифам вазиятни тинчлантириш”, деб қўшимча қилди Моралес.
Моралес истеъфосидан кейин Боивияни тарк этмаслигини маълум қилди.
“Мен Боливиядан кетмайман, қочиш учун ҳеч бир сабаб йўқ”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Боливияда жорий йилнинг 20 октябрь куни президентлик сайловлари ўтказилди. Унда давлат раҳбари Эво Моралсе ғалаба қозонди. Моралеснинг асосий рақиби – собиқ президент Карлос Меса унинг ғалабасини тан олмади. Сайлов натижалари эълон қилингач, Боливияда норозилик намойишлари авж олди. Моралес мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилиб, мухолифатни давлат тўнтариши ўтказишда айблади.