Давлат стипендиялари учун имтиҳон натижалари эълон қилинди

Жамият

−

image

2026/2027-ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига талабгор талабаларнинг махсус тест синовлари натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Таълим ва илм-фан вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун тест синовлари жорий йилнинг 10 октябрь куни ўтказилган. Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган.

Талабгорлар Ўзбекистон тарихи, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар фанларидан синов топширган.

Тест натижаларини талабгорлар my.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетлари орқали текширишлари мумкин.

Натижалардан норози бўлган талабгорлар эртага, 20 октябрь куни соат 10:00 га қадар шу тизим орқали апелляция аризасини юборишлари мумкин. Аризада айнан қайси фан ва қайси савол бўйича натижадан норози эканлик аниқ кўрсатилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025–2026 ўқув йилида Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 миллион нафар бўлиб, улар орасида энг кўпини 19 ёшлилар ташкил қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг