Давлат органлари ходимлари ўртасида миллий кураш бўйича мусобақа ўтказилади
Спорт
−
05 Ноябрь 2020
81292021 йилдан ҳар икки йилда бир марта талабалар ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда 4 ноябрь куни қабул қилинган Президент қарорида сўз боради.
Маълум қилинишича, олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро мусобақа, хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро турнирлар ўтказилади.
“2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида “Ўзбек полвони” республика мусобақаси ўтказилади”, дейилади ҳужжатда.
Бундан ташқари, 2021–2025 йилларда кураш маҳорат мактаблари босқичма-босқич ташкил этилади.
Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, мактаб-интернатлари ва спорт мактабларида кураш бўйича ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
“Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдқиланди”, дейилади хабарда.
Концепцияда, жумладан, 2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.
LiveБарчаси